Хитойдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Хитойдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Хитой шимоли-шарқида Хэйлунцзян провинциясида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида 15 киши ҳалок бўлди ва бир киши яраланди. Бу ҳақда "Синхуа" 4 сентябрь, шанба куни маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.

"Фожиа шанба куни соат тахминан 04:00 да Цитайхэ шаҳрининг Боли туманида содир бўлган, тиркамали трактор тўрт ғилдиракли трактор билан тўқнашган", — дейилади хабарда.

ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлиги воқеа жойига ишчи гуруҳини юбориб, ҳодисанинг сабабларини аниқлашга ва унинг оқибатларини бартараф этишга ёрдам берди.

Aйни пайтда ҳодиса сабабларини ўрганиш давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!