Хитойнинг «Синхуа» ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Хунан провинциясида тахминан 600 миллиард юань (78 миллиард евро) қийматидаги олтин конлари топилган. Бу дунёдаги энг йирик олтин конига айланиши мумкин.
Конлар аллақачон маълум бўлган Вангу кони остида топилган. Ҳунан геологик хизмати тадқиқотчилари бурғулаш ва 3D моделлаштиришдан фойдаланган ҳолда, илгари тан олинмаган конларни аниқладилар. 2000 метр чуқурликда 40 дан ортиқ олтин томирлари, ҳозир эса 3000 метр чуқурликда каттароқ конлар топилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, олтин концентрацияси ҳар тонна рудада 138 граммга етади, бу юқори кўрсаткич ҳисобланади. Агар бу маълумотлар тасдиқланса, янги топилма ҳозирги рекордчи - Жанубий Африкадаги 930 тоннага яқин қимматбаҳо метални ўз ичига олган South Deep конини ортда қолдиради.
Бу топилма ортидан олтин нархи кескин ошди. Бироқ Хитой Вангу конидаги олтинни экспорт қилмаслиги, балки уни мамлакат ичкарисида ишлатиши кутилмоқда. Сабаби, мамлакат ишлаб чиқаргандан қарийб уч баробар кўп олтин истеъмол қилади ва импортга қаттиқ боғлиқдир.
Гвинеянинг Нзерекоре шаҳрида футбол фанатлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 100 дан зиёд одам ҳалок бўлди. Бу якуний рақам эмас, чунки жароҳатланганлар жуда кўп.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
АҚШ ҳукумати бугун Эрон нефтини ноқонуний ташишда иштирок этган 35 та ташкилот ва кемаларга нисбатан санкциялар жорий этилишини эълон қилди. Ушбу қадам мамлакатнинг баҳсли ядровий дастури, илғор қуролларни ишлаб чиқиш ва минтақавий террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш учун муҳим даромад манбаи бўлган Эроннинг нефть секторига қўшимча харажатларни йўналтиришга қаратилган.
Сурия қуролли мухолифатининг Алеппо вилояти ва қўшни ҳудудларда тез олға силжиши фонида Россия Тартусдаги ҳарбий-денгиз базасидан кемаларини олиб чиқишни бошлади.
Жорий йилнинг январь ойида ўзбекистонликлар Россияда ўз вояга етмаган фарзандини ўлдириб, дафн этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аёл Андижон вилоятида туғилган 28 ёшли фуқаро бўлиб, у турмуш ўртоғи билан 2016 йилдан бери Новосибирскда яшаган.
2 декабрь куни Украина пойтахтига поездда ташриф буюрган Олаф Шольцнинг қўлидаги салмоқлигина жомадон ОАВ ва жамоатчилик эътиборига тушди. Канцлер сирли жомадонни ёрдамчиларига бермай шахсан ўзи кўтариб юргани тусмолу шубҳаларни янада кучайтирди.
Туркиянинг “туризм пойтахти” Анталья ёзги таътил учун энг машҳур дам олиш масканларидан бири. Аммо қиш ҳам унутулмас тажрибалар учун идеал мавсумдир. Афсонага айланган Санта Клауснинг (Қор бобо) Антальяда туғилиб ўсганини билармидингиз? Келинг, Сантанинг ватани Антальянинг Демре тумани бўйлаб саёҳат қилсак.
Бош котиб Марк Рютте НАТО аъзолари Россия билан тинчлик ўрнатишнинг мумкин бўлган стсенарийларини муҳокама қилишдан кўра, кўпроқ Украинага қурол етказиб беришга эътибор қаратишлари кераклигини айтди.