Хитойда янги хавфли вирус тарқала бошлади

Хитойда янги хавфли вирус тарқала бошлади

ХХР мутахассислари аҳолини мамлакат бўйлаб ўлимга олиб келадиган жуда хавфли янги SFTS вируси тарқалиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Бу ҳақда Global Times хабар берди.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, вирус асосан ҳашаротлар чақиши орқали юқади. 2020 йилнинг биринчи ярмида Хитойда 60 дан ортиқ SFTS касаллиги аниқланган бўлиб, шулардан етти ҳолат ўлим билан якунланган.

Аммо Шарқий Хитойнинг Чжэцзян университети касалхонасида ишлайдиган таниқли вирусолог Шэн Цзифаннинг сўзларига кўра, ушбу вируснинг одамдан одамга қон орқали юқиши мумкинлигини назардан четда қолдирмаслик керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!