Хитойда «Хагупит» тайфуни: 400 мингга яқин одам эвакуация қилинди 

Хитойда «Хагупит» тайфуни:  400 мингга яқин одам эвакуация қилинди 

Сешанба куни кечқурун Хитой шарқидаги Чжэцзян провинциясида бу йилги тўртинчи Hagupit (Хагупит) тайфуни бошланди, дея хабар берди Синьхуа агентлиги. 

Хитой Миллий Метеорологик Марказининг хабар беришича, тайфун мамлакат соҳилларида маҳаллий вақт билан соат 3:30 атрофида бошланган. Унинг тезлиги сониясига 38 метрга етди.

Тайфун билан бирга, Чжэцзян ва Фуцзянь провинцияларида кучли ёмғир ёғиб, кучли шамоллар бошланди.

Метеорологлар тайфун Хитойнинг шимолига ўтиб, у ерда секинлашиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Тайфун сешанба куни кечқурун ҳудудни қамраб олди ва кейин Корея ярим оролининг ғарбий қисмига қараб йўл олди.

Душанба куни ерталабки 10га қадар Чжэцзян провинциясида 381 375 киши эвакуация қилинган. Тайфун туфайли Фуцзянь провинциясида темир йўл транспорти ва қурилиш ишлари тўхтатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!