Хитойда водородда юрувчи автомобиль намойиш қилинди, у 1000 км масофа захирасига эга

Хитойда водородда юрувчи автомобиль намойиш қилинди, у 1000 км масофа захирасига эга

Хитойнинг Wuhan Grove Hydrogen Automobile компанияси водородда ишлайдиган 1000 км масофа захирасига эга электр транспорт воситаси прототипини тақдим этди, деб хабар беради Корреспондент.net .

Хитой саноати электромобиллар ишлаб чиқариш соҳасини жадал ривожлантирмоқда. Бироқ батареяли электромобиллар туфайли кўпчилик бошқа бир истиқболли ихтиро водород билан ишлайдиган электромобиллар ҳақида унутишади , деб ёзади нашриёт.

Бундай транспорт воситаларида водороддан электр токи ажратиб олувчи электр станцияси мавжуд бўлиб, глобал экологик самарадорлик нуқтаи назаридан анъанавий батареяларга эга бўлган бошқа электромобиллардан яхшироқдир.

Водородда юрувчи автомобилнинг прототипи 2020 йилда конвейерга қўйилиши керак. Унинг экстравагант дизайнидан ташқари асосий хусусияти шундаки, электромобиль бир юришда минг километр масофани босиб ўтишга етадиган қувват захирасига эга.

Ишлаб чиқарувчининг маълумотларига кўра, электромобилнинг тўлиқ заряд олиши бир неча дақиқани ташкил этади. Айни пайтда, энг кўп энергия захирасига эга водородда юрувчи серияли ишлаб чиқарилган электромобиль Honda Clarity 750 км масофага юра олади.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!