Хитойда пойабзал фабрикасидаги ёнғинда камида 28 киши ҳалок бўлди
Хитойнинг Фуцзянь вилояти, Цзиньцзян шаҳрида жойлашган пойабзал фабрикасида кучли ёнғин содир бўлиб, камида 28 киши ҳалок бўлди.
Фожиа ҳақидаги маълумотни Хитой давлат оммавий ахборот воситалари тасдиқлади. «Синьхуа» агентлиги тарқатган кадрларда аланга ичида қолган бино ва осмонга кўтарилаётган қалин қора тутун акс этган.
Хитой раиси Си Цзиньпин ёнғин «кўплаб қурбонларга» сабаб бўлганини билдириб, ҳодиса оқибатида катта талафотлар юз берганини қайд этди.
Ҳодиса жойида 35 та махсус техника ва 180 нафардан ортиқ қутқарув хизмати ходими иш олиб бормоқда.
Цзиньцзян шаҳри Хитойнинг «пойабзал пойтахти» сифатида танилган бўлиб, бу ерда пойабзал ишлаб чиқарувчи кўплаб корхоналар жойлашган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
