Хитойда портламай қолган кўплаб бомбалар топилди

Хитойда портламай қолган кўплаб бомбалар топилди

Мўғулистон мухтор вилояти полицияси 28 портламай қолган бомбани топди. Тахмин қилинишича, улар 1939 йилда Халхин-Голда бўлиб ўтган уруш қатнашчилари томонидан қолдириб кетилган, дея хабар берди TASS Хитой матбуотига таянган ҳолда.

Маълум бўлишича, бомбалар чегара назорати пайтида топилган. Улар 57 сантиметр узунликдаги ва 14 сантиметр диаметрли занг бомбалар бўлган. Қайд этилишича, улар аллақачон йўқ қилиш учун омборга етказиб берилган.

Маълумот ўрнида, Собиқ СССР ва Япониянинг Халхин-Гол дарёсидаги уруши 1939 йилда содир бўлган. Якуний жанг август ойининг сўнгги кунларида бўлиб ўтиб, Япониянинг мағлубияти билан тугаган. Давлатлар ўртасидаги сулҳ 1939 йил 15 сентябрда тузилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!