Хитойда ноодатий зилзила кузатилди

Хитойда ноодатий зилзила кузатилди

Хитойнинг шимоли-шарқидаги Цзилин провинциясида ноодатий зилзила кузатилди, дейилади мамлакат сейсмология маркази маълумотида. 1,3 балдан ошмаган мазкур зилзила маркази одатдагидек ер қаърида эмас, ернинг устки қатламида экани аниқланган.

Сейсмологлар бу кучли портлашнинг оқибати бўлиши мумкин, дейишмоқда. REGNUM хабарида мазкур ноодатий ҳодисага аниқлик киритилаётгани айтилган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!