Хитойда "нолинчи" COVID-19 беморини топишди: у қандай юқтирган?

Хитойда "нолинчи" COVID-19 беморини топишди: у қандай юқтирган?

COVID-19 коронавируси 2019 йил охирида Ухань шаҳридан бутун дунё бўйлаб тарқала бошлади. Фақатгина 31 декабрь куни, Хитой ҳукумати янги вирус ҳақида эълон қилди, унгача 27 киши бу вирусни юқтиришган эди. Аммо биринчи ҳолат 11 декабрь куни аниқланди. Нолинчи бемор ким бўлган ва у кимдан юққан бўлиши мумкин эди – бу ҳақида Styler материалида.

Коронавирус ташхиси қўйилган бемор “Хунань” бозорида тирик майда қисқичбақалар (креветка)сотадиган Вей исмли аёл бўлган эди. Айнан шу бозордан инфекция тарқала бошлади. Бу ҳақда Хитой ОАВ ёзишади.

Маълум бўлишича, қисқичбақа сотувчи аёл тушунарсиз сабабларга кўра иситмаси кўтарилиганидан шикоят қилиб, шифокорларга 2019 йил 11 декабрида мурожаат қилади. Шифохонда унга протокол бўйича белгиланган дорилардан инъекция қилишади ва уйига қайтариб юборишади.

Беш кун ўтиб ҳам, касаллик ўтиб кетавермагач, аёлни Хуачжун фан ва технологиялар университети қошидаги «Сехэ» касалхонасига жўнатишади. Айнан ўша ерда аёлни янги коронавирус юқтирганлиги аниқ бўлади.

31 декабрга келиб, бундай ташхисдаги беморларнинг 27 нафари борлиги, улардан 24 нафари «Хунань» бозорида бўлганлиги ва орасидаги тўрт нафари битта оиланингг аъзолари эканлиги маълум бўлади. Денгиз маҳсулотлари сотиладиган айнан манашу бозор, дунё бўйлаб 500 мингдан ортиқ одам юқтирган коронавирус пандемиясининг бошланғич нуқтаси ҳисобланади.

Олимлар ҳалигача қандай қилиб вирус, ташувчиси ҳайвон бўлган холатда одамга юқиши мумкинлиги сири устида ҳозиргача бош қотришмоқда. Чалғитадиган тарафи эса, биринчи беморларнинг ҳаммаси ҳам «Хунань» бозори билан боғлиқ эмаслиги. Улардан бири – Чэнь исмли одам ўша бозорда бўлмаган, аммо 16 декабрь куни унда коронавирус аломатлари пайдо бўлган. Бунинг устига, унинг барча оила аъзолари соғлом бўлган.

Аввалроқ, олимлар коронавирус табиий келиб чиққан ва лаборатория шароитида етиштирилмаган деган хулосага келишган. Аниқланишича, САРС- SARS-CoV-2 янги штаммининг манбаи кўршапалак бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!