Хитойда «Мангхут» тайфуни туфайли хавфсизликнинг энг юқори даражаси эълон қилинди

Хитойда «Мангхут» тайфуни туфайли хавфсизликнинг энг юқори  даражаси эълон қилинди

Хитойлик синоптиклар «Мангхут» тайфуни яқинлашиши муносабати билан хавфсизликнинг энг юқори - «қизил» даражаси ҳақида эълон қилишди. Синхуа агентлиги шу ҳақида хабар берди. 

Хитой метеорология маркази (ХММ) маълумотларига кўра, тайфун якшанба куни кундузи ё кечқурун Гуандун провинциясидаги Чжухай ва Чжаньцзян шаҳарлари ўртасидаги қирғоғига келади, шамол тезлиги 45-52 м/с бўлиши кутилмоқда. 

ХММ яқинлашаётган табиий офат сабабли маҳаллий ҳукумат вакилларини зарур эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирди. 

Метеорологлар тайфун кучли шамол ва сел ёмғирлари билан намоён бўлишидан огоҳлантиришмоқда.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!