Хитойда коронавируснинг сабабчиси аниқланди: у Ухан эмас

Хитойда коронавируснинг сабабчиси аниқланди: у Ухан эмас

Хитойнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази олимлари коронавирус пайдо бўлишига оид ҳақиқатни аниқладилар. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.

Тадқиқотчилар инфекциянинг асл манбаи деб ҳисобланган Ухан денгиз маҳсулотлари бозорида намуналарни синаб кўришди ва касаллик белгилари топилмади. Демак, инсоният коронавирусни дастлаб бозорда эмас, бошқа жойда юқтирган.

Мутахассислар, шунингдек, Хитойдаги вирус инфекциясининг 13 бошланғич ҳолати бозор билан ҳеч қандай боғлиқ эмаслигини исботладилар. Бундан ташқари, коронавируснинг дастлабки манбаси кўршапалак эканлиги тасдиқланди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда 84 мингдан ортиқ коронавирус инфекцияси қайд этилган. Умуман олганда, мамлакатда пандемия натижасида 4,5 мингдан ортиқ одам вафот этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!