Хитойда коронавируснинг иккинчи тўлқини йўқ! Сабаби...

Хитойда коронавируснинг иккинчи тўлқини йўқ! Сабаби...

Дунёнинг кўплаб давлатларида коронавируснинг иккинчи тўлқини кузатилаётган бир вақтда Хитойда унинг йўқлиги “шакллантирилган тартиб-қоидалар” ва аҳолининг эҳтиёт чораларига риоя қилиши билан тушунтирилди. Бу ҳақда Хитойда яшовчи хорижликлар сўзлаб берди.

“Умуман олганда, ҳаёт одатдаги тарзга қайтди. Ҳонгконгда баъзан қандайдир инфекция ўчоқлари ҳақида маълум қилиб турилади, бироқ барча ажиотаж тезда йўққа чиқади. Хитойликларда барчаси маромига етказилган, барча ресурслар етарли”, деб таъкидлаб ўтган Гуаньчжоу яқинида яшовчи россияликлардан бири Александр.   

Унинг таъкидлашича, бунинг учун ҳукумат фуқаролардан “эътиборни сусайтирмасликни” ва эҳтиёт чораларига риоя қилишни сўрагани етарли бўлган. Бундан ташқари, инфекция тарқалишининг маҳаллий ўчоқларига тезкорлик билан жавоб қайтарилади.

“Мисол учун, Пекинда июнда инфекциянинг жадал тарқалиши бошланди, бироқ касалланиш ўчоғи тезда бостирилди. Буни икки ҳафта ичида уддалай олишди. Ҳаттоки шаҳарни тўлиқ ёпишга ҳам ҳожат бўлмади”, деб қўшимча қилган россиялик.

Шанҳайда яшовчи яна бир россиялик Андрейнинг таъкидлашича, Хитойда баъзи чекловлар ҳамон сақланиб қолган: мисол учун, хориждан келувчилар икки ҳафталик карантиндан ўтишлари керак. Шунингдек, бир қатор ташкилотларда ходимлар ва ташрифчилар тана ҳарорати ўлчанади, баъзи ҳолатларда эса шахсий маълумотлар сўралади.

Бундан ташқари, баъзи шаҳарларда маҳаллий маъмурият ўз ихтиёрига кўра қўшимча чекловлар киритиши мумкин.

Маълумотларга кўра, охирги суткада Хитойда 26 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Мамлакатда пандемия бошидан бери 91 мингдан кўпроқ киши коронавирусга чалинган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!