Хитойда интернет савдоси рекорд даражада ўсмоқда

Хитойда интернет савдоси рекорд даражада ўсмоқда

Хитойда истеъмол товарларининг чакана онлайн-савдоси 2019 йил якунлари бўйича 8 фоизга ўсгани қайд этилди.

Хитой давлат статистик бюросининг ҳисоботида ўтган йилда савдо ҳажми 41,2 триллион юанни (5,98 триллион доллар атрофида) ташкил этган.
Шаҳарларда чакана онлайн-савдо 7,9 фоизга ўсган бўлса, қишлоқ жойларда бу кўрсаткич 9 фоизни ташкил этган, яъни 6,03 триллион юан (876,7 миллиард доллар) миқдорида бўлган.

Чакана онлайн-савдо ўсиши йиллик ҳисоботда 2018 йилга нисбатан 16,5 фоизни ташкил этиб, 10,63 триллион юанга (1,54 триллион доллар) ошган.

Бундан аввалроқ, Хитойда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад 2019 йилда 8,9 фоизга ўсгани ҳақда хабар берилган эди.

Manba: uza. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!