Хитойда фарзандининг ёмон хулқ-атвори учун ота-оналар жазоланиши мумкин

Хитойда фарзандининг ёмон хулқ-атвори учун ота-оналар жазоланиши мумкин

Хитой парламенти оилавий таълимни тарғиб қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси устида ишлаяпти. Унга кўра, хулқи жуда ёмон ёки жиноятга мойил деб топилган болаларнинг ота-оналарига танбеҳ берилиб, уларга оилавий таълимга бағишланган дастурлардан ўтиш буюрилади.

Олдинроқ Хитойда ўсмирларнинг ўйинга қарам бўлиб қолиши олдини олиш учун ўйин соатлари қисқартирилган эди. Уйга вазифалар камайтирилиб, дам ва таътил кунлари ўқувчиларнинг қўшимча репетиторга қатнаши ҳам тақиқланганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!