Хитойда блогер қиз жонли эфир вақтида ўз жонига қасд қилди. Марҳумнинг хокини эса ўғирлаб кетишди

Хитойда блогер қиз жонли эфир вақтида ўз жонига қасд қилди. Марҳумнинг хокини эса ўғирлаб кетишди

Хитойда Шандун провинциясида Luoxiaomaomaozi никли блогер жонли эфир вақтида ўз жонига қасд қилди. Ўлимидан кейин қизнинг хокини сотиб олишга ҳаракат қилишди. Бу ҳақда 24 ноябрь, чоршанба куни Vice хабар берди.

Қайд этилишича, октябрь ойида қиз Douyin иловаси орқали жонли эфирга чиқиб, номаълум модда солинган шишани чиқариб, ўз жонига қасд қилиш ҳақида гапира бошлаган ва ундан суюқлик ичган. Ушбу трансляциядан кейин қиз касалхонага ётқизилган ва у ерда вафот этган.

Шу билан бирга, маҳаллий оммавий ахборот воситалари блогер суюқлик ичганида, томошабинлар уни бошлаган ишини охирига етказишга ундаганини қайд этди.

Марҳумнинг жасади кремация қилинди. Шундан сўнг унинг хокини крематорий ходими ўғирлаб кетиб, уни “арвоҳлар тўйи” уюштирмоқчи бўлган оилага сотмоқчи бўлган. Бунинг учун ходим тахминан 11 минг доллар талаб қилган.

“Арвоҳлар тўйи” Хитойнинг айрим ҳудудларида ўтказиладиган маросимдир. Одамлар ўлган қариндошлари учун "тўй" уюштиришади, улар кейинги ҳаётда оила топа олади, деб ишонишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!