Хитойда бешинчи космодром қурилади

Хитойда бешинчи космодром қурилади

Хитойнинг Чжесзян шарқий провинциясидаги Сяншан уездида бешинчи космодром қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Нинбо эркин савдо зонасининг сайтига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Космодромнинг дастлабки майдони қурилиши учун ўтказилган тендерда Чжесзян провинциясидаги муҳандислик компанияси ғолиб бўлди.

Шунингдек, тендер қўмондонлик маркази ва йиғиш-синов мажмуаси қурилишини ҳам ўз ичига олади. 2021—2025 йилларда Нинбо лойиҳага 20 миллиард юань (3 миллиард доллар) инвестиция киритишни режалаштирган. Космодром йилига 100 тагача ракета учиришни амалга ошириши керак бўлади.

Ҳозир Хитойда тўртта космодром мавжуд — Сзюсюань, Сичан, Тайюань ва Венчан. Уларнинг учтаси мамлакат ҳудудида, фақат Венчан эса Хайнан оролида жойлашган.

Таъкидланишича, 2020 йилда Хитой 39 та космик дастурни амалга оширди. 2021 йилда бу кўрсаткич 40 тага етказилиши режалаштирилган.

Аввалроқ Россиянинг 2025 йилда мамлакатдаги биринчи космик туризм лойиҳасини йўлга қўйишни режалаштирган «КосмоКурс» хусусий компаниясининг фаолияти тўхтатилаётгани, компания бош директори Павел Пушкин бюрократик тўсиқлар ҳақида шикоят қилгани ҳақида хабар берилди. Ҳозир «КосмоКурс»да 50 нафар ходим фаолият юритмоқда, улар компаниянинг ёпилиши ҳақида огоҳлантирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!