Хитойда 40 дан ортиқ мактаб ўқувчилари заҳарланди

Хитойда 40 дан ортиқ мактаб ўқувчилари заҳарланди

Хитойнинг шимоли-шарқидаги Цзилинь провинциясидаги мактабдан 40 дан ортиқ ўқувчининг ҳарорати кескин кўтарила бошлаган ва ич кетиш аломатлари пайдо бўлди. Улар COVID-19 гумонланиб, шифохонага ётқизилди,  дея хабар бермоқда "Пэнпай" нашри.

Илк аломатлар 27 май куни Чанчунь шаҳридаги биринчи ўрта мактаб ўқувчилари орасида бошланган ва 28 май куни тушгача, касалхонага тушган ўқувчиларнинг умумий сони 41 нафарга етган.

Ҳали давом етаётган коронавирус эпидемияси сабаб мактаб ўқувчилари илк бор COVID-19 учун синовдан ўтказилган, бироқ шифохонага ётқизилганларнинг барчасида тест натижалари салбий бўлган. Ҳар томонлама эпидемиологик тадқиқот ўтказилгач, ўқувчиларга кампилобактериоз ташхиси қўйилган.

Одамларда кампилобактериоз асосан, ўткир ичак юқумли касаллиги бўлиб, ошқозон-ичак трактининг шикастланиши, турли органлар ва тизимларга зарар етказиш билан тавсифланади.

Кампилобактериоз ишлов берилмаган сув, гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат орқали юқади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!