Хитойда 17та вакцина одамларда синовдан ўтказилмоқда

Хитойда 17та вакцина одамларда синовдан ўтказилмоқда

 

Хитойда коронавирусга қарши 17та вакцина клиник синовлар босқичидан ўтказилмоқда. Бу ҳақда Бутунхитой халқ вакиллари йиғинининг 4-сессияси вакили Чжан Есуй маълум қилди. 

Унинг таъкидлашича, вакциналардан 4тасига қўшимча шартлар билан бозорга чиқариш учун, кўплаб бошқа вакциналарга хорижда якуний синовлардан ўтказиш учун рухсат олинган.

Есуйнинг айтишича, Хитой айни вақтда 60дан ортиқ давлатга вакцина билан ёрдам берган.

3 март куни Financial Times нашри манбаларга таяниб АҚШ Ҳиндистон, Япония ва Австралия билан бирга Осиёда коронавирусга қарши вакцинани тақсимлаш бўйича режа тайёрлаётганини маълум қилган. Манбалар фикрича, Хитой дунёдаги таъсирини кучайтириш мақсадида бошқа давлатларга коронавирусга қарши курашда ёрдам бермоқда. Пекин эса бу нуқтайи назарни нохолис деб атаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!