Хитой ёзги ғалладан рекорд даражада ҳосил олди

Хитой ёзги ғалладан рекорд даражада ҳосил олди

Хитойда 2020 йилги ёзги ғалла хирмони барча тарихий рекордларни янгилади, дея хабар беради “Sinxua” ахборот агентлиги.

ХХР Миллий статистика бюросининг маълумотларига кўра, жорий ёзда 142,81 миллион тонна ғалла йиғиб олинган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 0,9 фоизга кўп демакдир.

Қайд этилишича, бир гектар ғалла учун ўртача ҳосил 1,6 фоизга ошган ва юқоридаги натижаларга олиб келган.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!