Хитой ва Эрон АҚШ санкцияларини четлаб ўтиш схемасини ишга туширди
Хитой ва Эрон АҚШ санкцияларини четлаб ўтиш имконини берувчи яширин бартер тизимини яратган. Reuters манбаларига кўра, Теҳрон нефтини Хитой товарларига, жумладан алоқа воситалари, автомобиллар, дори-дармонлар ва ҳатто ҳаво мудофааси тизимларига алмаштирмоқда.
Маълумотларга кўра, сўнгги бир йилда ушбу механизм орқали 2–2,5 миллиард доллар миқдорида маблағ айланган.
Санкциялар ва молиявий чекловлар туфайли оддий банк ўтказмаларидан фойдаланиш қийинлашган. Шу сабабли томонлар бир нечта воситачи компаниялар ва махсус молиявий тузилмалар орқали ҳисоб-китобларни амалга оширмоқда.
Схема доирасида Эрон нефтини сотишдан тушган маблағлар махсус компаниялар ҳисобларига ўтказилади. Кейин маблағларнинг бир қисми Эрондаги инфратузилма лойиҳаларига йўналтири