Хитой ўзининг сунъий интеллект моделларига хориждан киришни чекламоқчи
Хитой расмийлари илғор Хитой сунъий интеллект моделларига хорижий давлатларнинг киришини чеклашни кўриб чиқмоқда. Ушбу таклиф сўнгги бир ой ичида йирик технология компаниялари билан учрашувларда муҳокама қилинган.
Бу ҳақда Reuters муҳокамалардан хабардор учта манбага таяниб хабар берди.
Нашр манбалари музокаралар Хитой Савдо вазирлиги томонидан ташкил этилганини аниқлаштиришди. Учрашувларда Alibaba (Qwen СИ моделини ишлаб чиқмоқда) ва ByteDance (Doubao СИ ёрдамчиси ва бошқа бир қанча ишланмалар) вакиллари, шунингдек, Z.ai (GLM моделларини ишлаб чиқмоқда) стартапи иштирок этди. Машҳур DeepSeek чатботини ишлаб чиқувчилари муҳокамаларда иштирок этмаган кўринади.
Reuters манбалари томонлар чекловлар бўйича бирон бир келишувга эришганми ёки йўқлигини аниқламади. Бироқ, улар тақиқ, агар қабул қилинса, ҳали чиқарилмаган СИ моделларига ҳам тегишли бўлишини таъкидладилар.
Хитой, Қўшма Штатлар цингари, яқинда илғор СИ технологияларини назоратни талаб қиладиган муҳим миллий актив сифатида кўриб чиқа бошлади. Бироқ, Reuters Пекиннинг ўз моделларига киришни чеклаш қарори бутун бозорга салбий таъсир кўрсатишини таъкидламоқда.
Хитой моделлари кўплаб мамлакатларда машҳур, чунки улар илғор Америка ва Европа ишланмалари билан таққосланади. Улар кўпинча арзонроқ. Бундан ташқари, кўплари очиқ кодли бўлиб, уларнинг турли тизимлар ва хизматларга интеграциясини соддалаштиради.
DeepSeek моделлар оиласи энг машҳур Хитой СИ ишланмаси ҳисобланади. 2025 йил бошида шу номдаги чатботнинг чиқарилиши АҚШ фонд бозори тарихидаги энг катта пасайишни келтириб чиқарди. Ваҳима ишлаб чиқувчиларнинг ўзларининг СИ Ғарб тизимлари каби яхши, аммо уни ўқитиш ўнлаб марта арзонроқ деган даъволари билан қўзғатилди.
Июнь ойининг ўрталарида АҚШ ҳукумати Американинг Anthropic компаниясига миллий хавфсизлик муаммолари туфайли хорижий фойдаланувчиларнинг илғор СИ моделлари Fable 5 ва Mythos 5га киришини блокировка қилишни буюрди. Ушбу тақиқ компания қўшимча хавфсизлик чораларини амалга оширишга рози бўлганидан кейин 1 июлда бекор қилинди.
Июнь ойи охирида OpenAI шунингдек, АҚШ ҳукумати илтимосига биноан янги GPT‑5.6 моделининг тўлиқ кўламли ишга туширилишини кейинга қолдирганини эълон қилди. АҚШ ҳукумати томонидан тасдиқланган кичик бир гуруҳ ҳамкорларга кириш ҳуқуқи берилди.
