Хитой уйғурлар қатағонини қўллаб-қувватлагани учун БААга миннатдорлик билдирди

Хитой уйғурлар қатағонини қўллаб-қувватлагани учун БААга миннатдорлик билдирди

Бирлашган Араб Амирликлари Хитойдан унинг Шинжондаги репрессив сиёсатини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик олган мусулмон мамлакатлар клубига қўшилди. Душанба куни Президент Си Цзиньпин Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Заид ан-Нахайянни қабул қилди ва БААни Шинжондаги “хавфсизлик тадбирлари”ни қўллаб-қувватлаганлиги учун миннатдорчилик билдирган, деб CCTV давлат телекомпанияси хабар бермоқда.

Ўз навбатида, Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси БАА «Хитойнинг этник озчиликлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайди» деб айтган. Шунингдек, у БАА Хитой билан «террорчи экстремист кучларга (жумладан, Пекин уйғур сепаратизми қўзғатишга уринишда айблаган Шарқий Туркистон ислом ҳаракатига) қарши биргаликда зарба бериш»га тайёр эканлигини маълум қилган. 

Муҳаммад бин Заиднинг Хитойга ташрифи 45 киши ҳалок бўлган Гонконгдаги намойишчиларга қарши ҳукумат тарафдори бўлган гуруҳлар шафқатсиз ҳужумлари бўлиб ўтаётган шароитларда рўй бермоқда. 

Пекин ҳозирги пайтда Шинжон шимолий-ғарбий минтақасида олиб бораётган репрессив сиёсатини қўллаб-қувватлаш учун халқаро ёрдам изламоқда.

Лагерлар мавжудлигини дастлаб инкор қилган Хитой Пекин томонидан «профессионал таълим марказлари», деб аталаётган лагерлар тизимига қарши глобал қарши туриш учун блиц-пиар амалга ошириш ниятида.

Шу пайтгача Пекин катта муваффақиятларга эришди, 37 мамлакат, жумладан, Саудия Арабистони ва Жазоир каби мусулмон мамлакатлар Хитойнинг уйғурларга ва бошқа этник озчиликларга муносабатини ҳимоя қилиб хат ёздилар.
Хат 21 мамлакат ва Япония биргаликда Хитойнинг Шинжондаги ҳаракатларини қоралаган матнга имзо қўйганидан сўнг пайдо бўлди.

Хитойни бундай кенг қўллаб-қувватлашнинг асосий сабаблари Хитой ва унинг лойиҳаларига иқтисодий қарамлик, шунингдек, кўплаб имзо қўйган мамлакатлар ўзларида уйғурлар аналогини топиши мумкинлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ички ишларга аралашмаслик тамойилини амалга оширишга сиёсий интилиш ҳисобланади.

Душанба куни бўлиб ўтган учрашувда Си Цзиньпин ва Муҳаммад бин Заид, шунингдек, Хитойнинг «Битта камар – битта йўл» ташаббуси – Осиё, Африка ва Европада денгиз, автомобиль ва тамир йўлларни қамраб оладиган 1 триллион долларлик дастур ва савдо масалаларини муҳокама қилдилар.

CCTV маълумотларига кўра, Си иккала мамлакат 2030 йилга келиб икки томонлама савдода 200 миллиард долларлик кўрсаткичга етишга интилиши лозимлигини маълум қилган. Хитой савдо вазирлигига кўра, 2018 йил икки мамлакат ўртасида икки тарафлама савдо 45,9 млрд долларга етган.

Хитой Президенти, шунингдек, Халифа порти контейнер терминалининг иккинчи босқичини «яхши ривожлантириш»га, шунингдек, Хитой ва БАА ўртасида саноат қурилиши соҳасида ҳамкорлик намойиш зонаси ҳамда икки мамлакат ўртасида қўшма лойиҳаларга чақирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!