«Хитой урушга тайёр»

«Хитой  урушга тайёр»

АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши 20 йил давом этиши мумкин. Хитойлик миллиардер, Alibaba Group асосчиси Жек Ма шундай прогноз билдирди.

Унинг фикрича, бундай савдо урушидан иккала томон ҳам ҳеч нарса юта олмайди ва савдода юзага келадиган таранглик Хитой компанияларига ҳам, хориж компанияларига ҳам таъсир кўрсатади. Хитой бизнеси ўрта муддатли истиқболда АҚШ томонидан киритилган чекловларни айланиб ўтиш учун ўз маҳсулотларини бошқа мамлакатларга ўтказишга мажбур бўлади.

«Балки сиз жангда ютарсиз, аммо урушда мағлуб бўласиз», — деган Ма Ханчжоуда акционерлар билан учрашув чоғида. У янги узоқ муддатли тартибларга зарурат юзага келганини қайд этиб ўтган.

«Дональд Трамп ўрнига янги президент келса ҳам, бу давом этаверади. Бизга савдода янги қоидалар керак, Жаҳон савдо ташкилотини янгилаш керак», — деган у.

Миллиардернинг бу мурожаати Хитой Американинг қатор маҳсулотларига нисбатан божларни ошириши эълон қилинганидан кейин берилди.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойнинг 200 миллиард долларлик маҳсулотларига 10 фоиз миқдорида бож тўлови жорий этилишини эълон қилганди.  Бу қарор 24 сентябрдан кучга киради, 1 январдан эса тарифлар 25%га ошади. Шу билан бирга Америка етакчиси агарда Хитой жавоб чораларини кўрадиган бўлса, 267 миллиард долларлик маҳсулотларга бож жорий этишнинг учинчи босқичи бошланиши  мумкинлигини билдирган.

Хитой эса 24 сентябрдан Американинг 60 миллиард долларлик маҳсулотларига савдо божлари миқдорини оширади.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!