Хитой Украинага қурол етказиб берувчи давлатларни танқид қилди

Хитой Украинага қурол етказиб берувчи давлатларни танқид қилди

"Бир томондан, ўт очишни тўхтатиш ва урушни тугатиш ҳақида бонг уриб, бошқа томондан эса, кўп сонли илғор қурол ва жиҳозларни узлуксиз етказиб бериб, жанговар ҳаракатлар янада кучайишига сабаб бўлиш мумкин эмас", — деди Ван И.

Унинг таъкидлашича, чексиз бир томонлама санкциялар қарама-қаршиликларни янада кучайтиради. Хитой ташқи ишлар вазирига кўра, Украина инқирозининг асл сабаби Европа хавфсизлигида мувозанат йўқолганидадир.

"Бўлинмас хавфсизлик тамойилига мувофиқ мувозанатли, самарали ва барқарор Европа хавфсизлик тизимини қайта қуриш зарур, фақат шу йўл билан биз ҳақиқатан ҳам Европада узоқ муддатли барқарорлик ва узоқ муддатли тартибга эришишимиз мумкин", — деди Хитой ташқи ишлар вазири. .


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!