Хитой ТИВ: “Ҳаддан ортиқ ваҳима қилиб юборишмоқда”

Хитой ТИВ: “Ҳаддан ортиқ ваҳима қилиб юборишмоқда”

Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири АҚШ билан савдо уруши фонида вужудга келган вирус ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Вазир Ванг Йи АҚШни савдо ва туризмга халақит берадиган вирусга нисабат жуда қаттиқ реакция билдирмасликка чақирди. Унинг фикрича, вирус сабаб савдо ва туризм соҳасидаги алоқаларни тўхтатиб қўйиш ҳаддан ташқари ваҳима сабабли бўляпти.

"Умуман олганда эпидемия назорат остида. Ушбу эпидемия ҳақиқатан ҳам тўсатдан пайдо бўлди. Бу Хитойга ва бутун дунёга қийинчилик туғдирди”, дейди Ван Йи.

Чиндан ҳам вирус сабаб жуда кўп давлатлар Хитой билан алоқаларини қисман чеклаган. Шунингдек, Хитой ҳукумати вакили бу эпидемияни Хитойчалик хеч қайси давлат назорат қила олмаслигини ҳам айтиб ўтди.

"Биз вируснинг олдини олиш ва назорат қилиш учун шу қадар тўлақонли саъй-ҳаракатлар қилдикки, мен буни қила оладиган бошқа бирорта мамлакатни кўрмаяпман. Аммо Хитой буни уддалай олди", дейди Ванг. 

Америка Қўшма Штатлари ва Хитой ўртасидаги савдо уруши фонида вужудга келган вирус дунёдаги икки йирик иқтисодиёт ўртасидаги бир неча жабҳада асосий тангликни юзага келтирди. Бу ҳокимият тепасига келганидан буён Си Цзиньпин учун раҳбарлик давридаги энг қийин вазифалардан бири эканлиги айтилмоқда.

"Баъзи давлатлар чора-тадбирларни кучайтирди, шу жумладан оқилона ва тушунарли бўлган карантин чораларини, аммо баъзи давлатлар бу борада ҳаддан ташқари кескин муносабатда бўлишди ва бу кераксиз ваҳима қўзғатди", деди у. Вазирнинг фикрича, эпидемияга қарши бирга курашиш учун давлатлар аввалги алоқаларни тиклаши керак.

"Ишончим комилки, вазият ривожланиб, эпидемия аста-секин кучайиб борар экан, мамлакатлар бу ҳақда ўйлайдилар. Улар аста-секин бундай чекловларни олиб ташлайдилар. Охир-оқибат, бу давлатлар Хитой билан ўзаро яхши муносабатда бўлишади", дейди Ванг Йи.

Пекин кўплаб авиакомпанияларнинг Хитойга парвозини тўхтатгандан кейин мамлакатларни саёҳат чекловларини енгиллаштиришга ва парвозларни тиклашга чақирди. Шунингдек, у бошқа мамлакатдаги бирон бир раҳбар бу вазифани бажариши жуда қийин бўлишини қўшимча қилди.

"Фақат Президент Сининг раҳбарлиги остида биз тез тарқалиб кетган ушбу юқумли касалликни назорат қила оламиз. Бу нафақат хитойликларнинг соғлиғини ҳимоя қилади, балки ушбу эпидемиянинг дунёда тез тарқалиши олдини олади”, деди у.

90 дақиқалик суҳбат давомида вазир дунёдаги барча муоммоларда, шу жумладан Яқин Шарқ, Гонконгдаги тартибсизликлар ва коронавирус бўйича АҚШни айблади.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!