Хитой Тайванга ҳарбий ёрдам кўрсатгани учун АҚШнинг учта мудофаа компанияси ва уларнинг раҳбарларига нисбатан санкциялар киритди. Хусусан, Edge Autonomy Operations LLC, Huntington Ingalls Industries Inc., Skydio Inc компаниялари санкцияга тортилди.
Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.
Уларнинг Хитойдаги кўчар, кўчмас ва бошқа турдаги мулклари музлатилади. Хитойдаги ташкилотлар ва жисмоний шахсларга улар билан ҳар қандай битимлар, ҳамкорлик ёки бошқа фаолиятлар олиб бориш тақиқланади.
“АҚШ яқинда Тайванга йирик ҳарбий ёрдам кўрсатилишини эълон қилди, бу “ягона Хитой” тамойили ва учта қўшма Хитой-АҚШ коммюникесини қўпол равишда бузиш, Хитойнинг ички ишларига жиддий аралашув, шунингдек, Хитойнинг суверенитети ва ҳудудий ҳуқуқларига зарар етказади" - дейилади баёнотда.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Тожикистоннинг Суғд вилояти Конибодом туманида 8 декабр куни бир оиланинг олти аъзоси — эр-хотин ва уларнинг тўрт нафар фарзанди қотиллик қурбонига айланди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Башар ал-Ассад ва унинг оиласига сиёсий бошпана бериш қарорини Россия президенти Владимир Путин қабул қилди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий ПесковБир кун аввал ТАСС Кремлдаги манбага таяниб . Суриянинг собиқ президенти ва унинг оила аъзолари Москвага етиб келгани ҳақида хабар берган эди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлга хорижга чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган парламент эшитувида мамлакат адлия вазирлиги вакили маълум қилди, дея Reuters хабар берди.
Қашқадарё вилояти Қарши туманида маст эркак уйида хотини билан жанжаллашиб қолган ва уни қўрқитиб қўйиш мақсадида уйида турган ов милтиғини олиб чиқиб, ундан қочиб кетаётган хотини томонга – ерга ўқ узади.