Хитой Ташқи ишлар вазирлиги: Пекин Пелосининг Тайванга ташрифи муносабати билан барча зарур чораларни кўради

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги: Пекин Пелосининг Тайванга ташрифи муносабати билан барча зарур чораларни кўради

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хуа Чуньиннинг маълум қилишича, Пекин АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи муносабати билан албатта барча зарур қарши чораларни кўради.

Бу ҳақда у брифингда жавоб берди.

“Пелоси Хитойнинг кескин норозилигига қарамай Тайванга ташриф буюрди. Хитой миллий суверенитет ва ҳудудий яхлитликни қатъий ҳимоя қилиш учун барча зарур қарши чораларни кўради”, — дея ТИВ вакилининг сўзларидан иқтибос келтирган ТАСС агентлиги.

Унинг сўзларига кўра, Пелосининг Тайпейга сафари Тайван бўғозидаги тинчлик ва барқарорликка путур етказади. Шунингдек, у АҚШ ва Тайван мустақиллигининг бошқа тарафдорлари Пекиннинг Америкага қарши чоралари ва санкциялари учун жавобгар бўлишини қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!