Хитой Сурияда ҳарбийлари борлигини рад этди

Хитой Сурияда ҳарбийлари борлигини рад этди

Сурияда Хитой ҳарбийларининг борлиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга ва Пекин олиб бораётган сиёсатга зиддир. Бу ҳақда “Новости” агентлиги Хитойнинг Сурия бўйича махсус элчиси Се Сяоянга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Август ойи бошида бир қатор Сурия оммавий ахборот воситалари Хитойнинг Идлиб ва бошқа ҳудудларда Сурия армияси билан бирга ҳарбий операцияларда қатнашишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқатди.

Се Сяояннинг таъкидлашича, Хитой Сурияга ўз ҳарбийларини юбормаган ва Пекин Суриядаги можарорининг фақатгина тинч йўл билан ҳал қилиниши тарафдори.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!