“Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўлининг лойиҳа офиси очилди

“Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўлининг лойиҳа офиси очилди

Офис Бишкекда.

"Ўзбекистон темир йўллари" хабарига кўра, офиснинг мақсади - лойиҳани амалий амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларни мувофиқлаштиришдан иборат.

Бугунги кунга қадар “Қирғизистон темир йўли” ва “Ўзбекистон темир йўллари” томонидан “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши бўйича барча зарур дастлабки чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хитой темир йўл қурилиш корпорацияси Биринчи лойиҳа-қидирув институти лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш устида ишламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!