“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши шу йил охирида бошланиши мумкин

“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши шу йил охирида бошланиши мумкин

Бу ҳақда Қирғизистон Савдо-саноат палатаси президенти Темир Сариев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, узоқ вақт давомида мамлакатлар бу борада ягона қарорга кела олмади. Энди ҳар учала давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси бор.

💬“Жорий йилнинг ўрталарида биринчи техник-иқтисодий асослар тайёр бўлиши, йил охирида ёки кейинги йил бошида қурилиш ишлари бошланиши кутилмоқда. Агар йўл қурилса, бу Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг иқтисодий, савдо, логистика, транспорт имкониятларини бир неча баробар ошириш имконини беради, шунингдек, мамлакатларимизга транзит ташиш орқали даромад олиш имкониятини беради”, — деди Сариев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!