Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши кузда бошланади

 Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши кузда бошланади

Қирғизистон бош вазири A.Жапаровнинг сўзларига кўра, 2022-йил кузида мамлакат “тарихидаги энг йирик лойиҳа” – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича темир йўл қурилишини бошлаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров ушбу темир йўл қурилиши мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналиши эканлигини, йўл мамлакат жанубидан ўтишини айтган эди.

Таъкидлаш жоизки, темир йўл қурилиши бутун Марказий Осиё минтақасининг транспорт ва транзит салоҳиятини оширади. Магистрал Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистонни Каспий денгизи портлари ва ундан кейин Европа билан, келажакда эса Трансафғон темир йўли орқали Покистон портлари билан боғлаши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!