Хитой Осиё Кубогини қабул қила олмаслигини маълум қилди

Хитой Осиё Кубогини қабул қила олмаслигини маълум қилди

Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти Хитой 2023 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган Осиё Кубоги баҳсларини қабул қила олмаслигини маълум қилди.

Хитойда коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг оғирлашгани сабабли, ОФК Хитой футбол ассоциацияси билан келишган ҳолда, уларни мезбонликдан озод қилишга қарор қилган.

2019 йил 5 июнда ўтказилган ОФКнинг навбатдан ташқари конгрессида 2023 йилга Осиё Кубоги Хитойнинг 10та шаҳрида ўтказилиши эълон қилинганди. Унга кўра, мусобақа 2023 йилнинг 16 июнидан 16 июлига қадар бўлиб ўтиши керак эди.

Конфедерация расмий сайтининг маълум қилишича, энди Осиё Кубоги мезбонлиги учун янги номзодлар кўриб чиқилади ва тез орада бу борада якуний қарор эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Ҳанчжоу шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган 2022 йилги Осиё ўйинлари ҳам мамлакатдаги оғир вазият сабаб қолдирилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!