Хитой мусулмонлар учун концлагерлар мавжудлигини илк бор тан олди

Хитой мусулмонлар учун концлагерлар мавжудлигини илк бор тан олди

Хитой мусулмонлар учун концентрацион лагерлар фаолият кўрсатаётганини илк бор эътироф этди. Бундай лагерлар ҳақида Шинжон мухтор тумани 13-чақириқ Халқ вакиллари йиғини доимий қўмитасининг баёнотида эслаб ўтилган. 

Ҳужжатда айтилишича, “минтақада эстремистик фаолиятнинг олдини олиш учун махсус ўқув-машғулот марказларида индивидуал ва касбий-малакавий таълим бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда”.

Шунингдек, марказларда “ғоявий тарбиялаш, хулқни тузатиш ва давлат тили – хитойчани ўргатиш мақсадида дарслар ўтилмоқда”.

Иддаога кўра, марказларда “қайта тарбиялашнинг инсонпарвар ёндашувларидан фойдаланилмоқда”. 

Эслатиб ўтамиз, август ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси Шинжондаги ёпиқ лагерларда камида бир миллион киши ушлаб турилгани ҳақида ишончли маълумотлар борлигини маълум қилган эди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!