Хитой Мудофаа вазирлиги: Тайвань атрофидаги ҳарбий машқлар яна бир кунга узайтирилди

Хитой Мудофаа вазирлиги: Тайвань атрофидаги ҳарбий машқлар яна бир кунга узайтирилди

Хитой Халқ Озодлик Армияси Тайвань атрофидаги сув ва ҳаво ҳудудида ҳарбий машқларни камида яна бир кунга узайтирди.

Бу ҳақда ПЛА жанговар қўмондонлигининг Шарқий ҳудуди маълум қилди.

“Якшанба куни Шарқий жанговар қўмондонлик зонаси режага кўра, Тайвань атрофидаги аква ҳудуди ва ҳаво ҳудудида қўшма машғулотлар ва жанговар тайёргарликни давом эттиради”, деб ёзади “ТАСС”.

Шунингдек, ПЛА ҳаво ҳужумларини амалга оширишни, шунингдек, ердаги нишонларни йўқ қилишни режалаштираётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Хитой Халқ Республикаси армияси машғулотлар давомида Тайванга 20 та самолёт ва 14 та ҳарбий кема жўнатган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!