Хитой Жануби-Хитой денгизида ҳарбий машқларни бошлади

Хитой Жануби-Хитой денгизида ҳарбий машқларни бошлади

Хитой жума куни Жануби-Хитой денгизида Гуандун провинциясининг жанубий соҳилларида икки кунлик ҳарбий машқларни бошлади, деб хабар тарқатди Гуандун денгиз хавфсизлиги бошқармаси.

Хабарда таъкидланишича, ҳарбий машқлар 29 ва 30 июлда Гуандун провинциясини Хайнань ороли билан ажратиб турувчи Цюнчоу бўғозида ҳамда Даваньшань оролининг жануби-ғарбий акваториясида ўтказилади. Мазкур орол ҳам Гуандун провинциясининг жанубий соҳилларига яқин ҳисобланади.

Хабарда ушбу ҳарбий машқларнинг тафсилотлари ҳақида маълум қилинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!