Хитой ҳукумати ташқи дунёга очиқликни сақлаб қолмоқчи

Хитой ҳукумати ташқи дунёга очиқликни сақлаб қолмоқчи

Хитой Коммунистик партияси раҳбарияти 2023 йил учун иқтисодий соҳада бир қатор мақсадларни белгилаб олди. Улар орасида ташқи дунёга очиқликни илгари суриш, иқтисодиётга хорижий капитал жалб қилиш ва ундан фойдаланиш, пандемиянинг олдини олиш ва унга қарши кураш чораларини кучайтириш, йирик молиявий хавфларга йўл қўймаслик ва уларни самарали бартараф этиш каби мақсадлар бор, деб хабар тарқатди чоршанба куни Хитой Марказий телевидениеси.

Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси сешанба куни Қўмита бош котиби Си Цзиньпин раислигида махсус мажлис ўтказди. Унда 2023 йилда иқтисодий соҳада амалга ошириладиган ишлар бўйича режалар муҳокама қилинган. Партия фаолиятини янада яхшилаш ва коррупцияга қарши кураш чоралари кўриб чиқилгани айтилмоқда.

Мажлис иштирокчилари 2023 йилда мамлакат “тараққиёт ва барқарорликни таъминлаш йўлида ҳаракатларни давом эттириш, солиқ-бюджет бўйича конструктив сиёсат юритиш, вазмин монетар сиёсатини сақлаб қолиш, эпидемияларга қарши кураш ва уларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш зарурлигини таъкидлашган.

Шу билан бирга, мажлисда ташқи дунёга очиқлик сиёсатини сақлаб қолиш ҳамда иқтисодиётга янада кўп хорижий капитал жалб қилиш белгиланган. Бундан ташқари, мажлисда маҳсулот етказиб бериш ва муҳим товарларга нисбатан нархлар барқарорлигини сақлаш ҳамда кўмир, электр энергияси, нефть ва газ таъминотини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қарор қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!