Хитой ҳеч қачон гегемонликка интилмайди — Си Цзинпин

Хитой ҳеч қачон гегемонликка интилмайди — Си Цзинпин

Хитой раҳбари Си Цзинпин саммитда Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциациясига ASEAN кирувчи 10 та давлат раҳбарларига Хитой ҳеч қачон гегемонликка интилмаслигини айтди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Давлат матбуоти хабарларига кўра, Хитой раҳбари мулоқотнинг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган Хитой-ASEAN виртуал саммити минтақавий тинчлик, барқарорлик ва тараққиётга ҳисса қўшишини айтди.

“Хитой ҳеч қачон гегемонликка интилмайди ёки ўз кучидан кичик давлатларни қўрқитиш учун фойдаланмайди ва ASEAN билан “аралашув”ни бартараф этиш учун ишлайди”, деди у.

Агентликнинг қайд этишича, саммит Мянма вакили иштирокисиз бошланган. Иштирок этмаслик сабабига ойдинлик киритилмаган, Мянма ҳарбий ҳукумати вакили изоҳ бериш сўровларига жавоб бермаган.

Қайд этиш жоизки, дунёдаги энг йирик касаба уюшмаси таркибига Хитойдан ташқари ASEANнинг ўнта давлати – Вьетнам, Сингапур, Индонезия, Малайзия, Таиланд, Филиппин, Мянма, Бруней, Лаос ва Камбоджа, шунингдек, Япония, Австралия, Жанубий Корея ва Янги Зеландия киради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!