Хитой G7нинг сўнгги баёнотини қоралади

Хитой G7нинг сўнгги баёнотини қоралади

Хитойнинг Буюк Британиядаги элчихонаси G7 давлатлари раҳбарларининг Пекинни айблашга қаратилган баёнотини қоралади.

G7 раҳбарлари ўз баёнотида Хитойни, айниқса Шинжоннинг мусулмонлар минтақасида инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақиришди ва Гонконг мухториятини қайд этишди. Хитой элчихонаси Шинжон, Гонконг ва Тайваннинг алоҳида таъкидланишини қатъиян қоралашини билдирди.

Хитой дипломатлари халқаро ҳамжамиятга келишмовчилик келтириб чиқарадиган сиёсат эмас, балки барча мамлакатларнинг бирлиги ва ҳамкорлиги зарурлигини таъкидладилар.

“Сиз Хитойнинг ички ишларига аралаша олмайсиз, Хитой обрўсига тухмат қилолмайсиз ва Хитойнинг манфаатларини бузолмайсиз. Биз миллий суверенитетимиз, хавфсизлик ва ривожланиш манфаатларимизни қатъий ҳимоя қиламиз ва Хитойга нисбатан қўлланилаётган ҳар қандай адолатсизлик ва тажовузларга қарши яхшироқ курашамиз”, дейилади элчихона баёнотда.

Аввaл хабар берганимиздек, саммитда G7 давлатлари раҳбарлари Хитойга қарши глобал лойиҳани яратишга келишиб олдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!