Хитой элчиси Тайванда ҳарбий операция ўтказилишини истисно этмади

Хитой элчиси Тайванда ҳарбий операция ўтказилишини истисно этмади

Хитойнинг Париждаги элчиси Лу Шае Тайванда ҳарбий операция ўтказилиши мумкинлигини инкор этмади.

Франциянинг BFMTV телеканали эфирида дипломат Тайван атрофидаги навбатдаги эскалация мавзусига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, бу тайванликларга қарши операция бўлмайди.

Лу Тайванда одамларнинг мияси ювилаётганига диққат қаратди: “Бирлашгандан кейин уларни қайта тарбиялаймиз. Ишончим комилки, бундан кейин Тайван халқи яна бирлашиш тарафдори бўлади. Улар яна ватанпарвар бўлишади”.

Элчининг бу баёнотидан сўнг журналист “Бу таҳдидлар ёрдамида содир бўладими?” деган саволни берди. Бунга Лу жавоб берди: "Таҳдидлар билан эмас, балки қайта тарбиялаш билан".

Элчининг таъкидлашича, АҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Тайванга ташрифи “жуда кўп хавф-хатарларга тўла” ва “номақбул провокация”дир.

Элчи Хитой фақат АҚШ провокациясига жавоб бераётганини қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!