Хитой бутун дунёдан генийларни жалб этишни бошлайди

Хитой бутун дунёдан генийларни жалб этишни бошлайди

Демократик давлатлар барча тенг ҳуқуқли, жамиятда жинси, миллати, ирқи ёки ақлий ривожланишидан қатъий назар, барчага бир хил имконият бериш керак деб турган бир вақтда, Хитой бутунлай бошқача ғоя билан чиқмоқда.
Хусусан, яқинда ХХР раиси Cи Цзиньпинь янги ташаббуси билан чиқди. Хитойда умумдавлат миқёсида иқтидорли шахслар билан ишлашга мўлжалланган янги дастур қабул қилинди.
Унда айтишига кўра, келажакда Хитой профессионал истеъдод ва инноваторларнинг тўпланадиган энг йирик глобал марказига айланмоқчи. Ушбу мақсадда Си Цзиньпинь қандай ғоялар таклиф қилгани билан батафсил танишайлик:
инсон ресурсларини мамлакат тараққиётида устувор вазифага айлантириш;
истеъдодли одамларни мунтазам тарбиялашга кўмаклашиш;
энг яхши ақлларни тўплаш ва уларнинг тажрибасидан тўлиқ фойдаланиш;
иқтидорли одамларни осонгина аниқлаш, юқори баҳоланиш ва ҳурмат қилиш учун қулай муҳит яратиш;
"Илм-фан руҳини" тарғиб қилиш.
Юқоридаги шароитлар яратиб берилганда, иқтидорли одамлар ўз қобилиятларидан тўлиқ фойдаланиш имконига эга бўлади. Ушбу вазифани Хитой ўзининг яқин келажаги учун энг муҳим вазифа деб ҳисоблайди. Давлат раҳбари нутқида аниқ саналар ҳам кўрсатилган.
У ерда яна бир гап айтилган: “Хитой ҳар қандай янгиликнинг асосий соҳаларида ишлайдиган дунёдаги энг яхши ақллар учун магнитга айланиши керак”.
Аслида ХХР айрим соҳаларда аллақачон ана шундай “магнитга” айланган ва яқин орада ХХР дунёнинг “технологик этакчисига айланишига” ҳам шубҳа йўқ. Бу жараён учун, албатта, жуда жуда кўп пул ажратилади, лекин “инсон ресурслари” пулдан кўра муҳимроқ.
Си Цзиньпинь айтишига кўра, иқтидорли мутахассислар нафақат пул билан, балким қизиқарли вазифалар билан ҳам жалб қилинади. Аксарият ҳолда бундай марказлар университетлар ва йирик корпорациялар штаб-квартиралари атрофларида ташкил қилинади. “Агар сиз бундай одамлардан тўлиқ мажбурият олишни истасангиз, уларни қадрлаш ва ҳурмат қилиш керак”, - дейди ХХР раиси.

Эслатиб ўтамиз, бугун бутун дунё амин бўлаётган Хитой мўжизаси ҳам шундай бошланган эди. Биринчи босқичда Пекин алоҳида юридик мақом ва ўз қонунларига эга бўлган “иқтисодий зоналар” ташкил қилган эди. У ерда деярли ҳамма нарсага рухсат берилган эди.
Хўш, янги “ақлли кишилар” учун яратилаётган марказлар қандай кўринишга эга бўлиши мумкин? Балким бундай марказлар бошқа ҳеч ким яшамайдиган оролларда қурилар? Балким у ерда светофорнинг қизил чироғига кўчани кесиб ўтиш, уйлар орасида тўғридан-тўғри кўприклар қуришга рухсат берилар? Энг асосийси генийларга ҳар қандай ғоялар, мафкуралар ҳақида цензурасиз гаплашишга рухсат берилар?
Ҳеч қандай оролсиз, ана шу эркинликнинг ўзи ҳам дунёнинг турли мамлакатларида яшаётган қобилиятли инсонлар учун кучли “магнит” бўлиши мумкин.
Хитой ОАВларидан олинган сўнгги хабарлардан бирига эътибор берамиз. Huawei компанияси асосчиси Жэнь Чжэнфэй яқинда компаниянинг Шимолий Америкадаги изланишлар марказини – қобилиятларни ёллаш марказига айлантириш ҳақида гапирди. У ерга қобилиятли инсонлар нафақат Америка ёки Канададан, балким дунёнинг исталган нуқтасидан жалб қилиниши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (5 )

    Avazbek
    t.me/Kulgili_rasmlar7
    Sherzod
    Dunyoviy jamiyatni rivojlantirishda eng asosiy omil "Intellektual resurs" hisoblanadi. Bu davlatda juda istiqbolli g'oyalarga to'la. Shunday ekan kelajak ham shunga yarasha istiqbolli.
    Dovud Murodov
    加油!
    .
    Ahrinet
    Umarova.X
    Yajuj majuj qavmiga uxshaydi shu xitoylar