Хитой бир йилда 580 минг 5G база станциясини қурди

Хитой бир йилда 580 минг 5G база станциясини қурди

Хитой 2020 йилда инфратузилманинг янги турини ривожлантириш доирасида 580.000 га яқин 5G база станцияларини қурди.

Бу ҳақда “Sinxua” Саноат ва ахборотлаштириш вазирлигига асосланиб хабар берди.

Таъкидланишича, ҳозирги вақтда округ даражасидаги барча Хитой шаҳарлари бешинчи авлод уяли алоқа тармоғи билан қамраб олинган.

Январь-ноябр ьойларида 5G мобиль телефонлари етказиб бериш ҳажми 144 миллион донани ташкил этган. Бу даврда бозорда ушбу стандарт билан ишлайдиган 199 янги смартфон моделлари пайдо бўлган.

Қайд этилишича, вазирлик ишлаб чиқариш, энергетика ва транспорт каби соҳаларда 5G технологияларидан фойдаланишни тарғиб қилиб, 5G алоқа тармоқлари ва маълумотлар марказларини қуришни давом эттиради. Келгуси йилда мамлакат камида 600.000 5G база станцияларини қуришни режалаштирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!