Хито​йда виртуал бошловчи илк дастурни тақдим этди

Хито​йда виртуал бошловчи илк дастурни тақдим этди

"Синьхуа" Хитой ҳукумати расмий ахборот агентлиги сунъий интеллект асосида ишлайдиган ва матнларни мустақил ўқий оладиган виртуал телебошловчини намойиш этди, деб хабар бермоқда "Даракчи"

"Сизга сунъий интеллектга асосланган инглиз тилида сўзловчи бошловчи ўз саломини йўллайди. Мен сизларни янгиликлар билан мунтазам хабардор қилиб тураман. Матнлар менинг тизимимга доимий равишда юклаб борилади", - деди интеллектуал бошловчи.

Сунъий интеллект хитойликларнинг овози, лаб ҳаракатини ва юз ифодаларини ўхшата олади. Таъкидланишича, виртуал диктор ҳар куни 24 сота тўхтовсиз ишлай олади, бу эса янгиликларнинг тезкор ва узлуксизлигини таъминлайди. Шунингдек, янгиликларни турли тилларда ва хатосиз етказиб бериш имкониятига эга.

Бундан ташқари, ушбу технология фавқулодда ахборот тарқатиш керак бўлган ҳолларда жуда фойдали.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!