Xiaomi тарихидаги энг зўр учта смартфон

Xiaomi тарихидаги энг зўр учта смартфон

Лэй Цзюнга энг маъқул келган дастлабки смартфон Xiaomi Mi Mix 2 модели экан. Компания раҳбари уни керамикадан ишланган, бетакрор орқа қопқоғи учун ҳам ёқтиришини таъкидлаб ўтган.

Mi Mix 2 флагмани 2017 йилнинг сентябрида намойиш қилинган бўлиб, фойдаланувчини қаноатлантирган смартфонлар рейтингида кучли учликка кирган.

Xiaomi раҳбарига ёққан иккинчи смартфон – саноқли миқдорда ишлаб чиқарилган, Xiaomi Mi 6 Bright Silver Discovery Edition номли махсус талқиндаги қурилмадир.

Топ-менежернинг изоҳ беришича, мазкур моделнинг корпусини ишлаб чиқаришда ўта юксак аниқликдаги вакуумли шакл бериш жараёни қўлланган, шу сабабли ҳам кўзгу эффектини беради.

Ва ниҳоят, Лэй Цзюн компаниянинг бу йилги флагмани – Xiaomi Mi 10 Pro моделини алоҳида таъкидлаб ўтди.

«Ушбу моделини ишлаб чиқаётганида компания ўз анъанасига кўра смартфон таннархини имкон қадар паст қилишни эмас, балки максимал даражада самарадор флагман яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган», дейди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!