Xiaomi’нинг навбатдаги – ёшларбоп Mi 8 Youth Edition флагмани: Snapdragon 710 чипли ва 8/128 ГБ хотирали!

Xiaomi’нинг навбатдаги – ёшларбоп Mi 8 Youth Edition флагмани: Snapdragon 710 чипли ва 8/128 ГБ хотирали!

«Хитойча Apple» жорий йилнинг 31 май куни ўзининг юбилей флагмани – Mi 8, шунингдек унинг «иниси» – Mi 8 SE ҳамда «акаси» – Mi 8 EE талқинларини ҳам намойиш этганди. Яқинда эса мазкур туркумда яна битта – кучайтирилган версиясини ҳам тайёрлаётгани маълум бўлди.

Хорижий нашрлар тарқатган маълумотларга кўра, Mi 8X моделидан ташқари, Xiaomi юбилей флагманининг ёшларга мўлжалланган – Mi 8 Youth Edition модификациясини ҳам тақдим этмоқчи.

Айтиш керакки, стандарт Mi 8 флагмани Qualcomm Snapdragon 845 процессори базасида ишлайди. Ушбу чип максимал 2,8 ГГц такт частотасида ишловчи саккизта Kryo 385 ядросини, Adreno 630 график тезлатгичи ҳамда Snapdragon X20 LTE модемини ўз ичига олган. Мазкур смартфоннинг тезкор хотираси ҳажми 6 гигабайтга тенг.

Xiaomi тайёрлаётган Mi 8 Youth Edition моделида эса тезкор хотира 8 гигабайт бўлишини айтишмоқда; айни дамда энг илғор Mi 8 Explorer Edition модификацияси шундай хотирага эга.

Manba: terbayt.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!