Xiaomi’нинг энг ҳамёнбоп телефонлари — Redmi 9А ва Redmi 9C тақдим этилди

Xiaomi’нинг энг ҳамёнбоп телефонлари — Redmi 9А ва Redmi 9C тақдим этилди

Смарфонларнинг барча техник тавсифи тақдимотга қадар интернетда тарқалиб улгурган эди. Redmi 9C ва Redmi 9А бир кристалли MediaTek Helio G35 ва Gelio G25 тизими базасида яратилган. Уларга 6,53 дюймли IPS экранлари, сиғими 5000 мА/соатга тенг аккумулятор, 2 гигабайт тезкор ва 32 гигабайт ички хотира ўрнатилган.

Redmi 9А одинар 13 мегапикселли асосий камерага эга бўлган бўлса, Redmi 9C’га 5 ва 2 мегапикселли қўшимча датчикка эга учталик камера ўрнатилган. Шунингдек, Redmi 9C’нинг орқа панелидан бармоқ изи сканери ҳам ўрин олган.

Xiaomi’нинг энг ҳамёнбоп телефонлари — Redmi 9А ва Redmi 9C тақдим этилди

Бундан таҳсқари, қурилмаларга  4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 b/g/n, Bluetooth 5.0, GPS, USB-C, ИК-порт ва 3,5 миллиметрли разём ўрнатилган.

Малайзияда Redmi 9C 100 доллардан сотувга чиққан бўлса, Redmi 9А 84 доллардан таклиф этилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!