“Xiaomi”нинг АҚШ қора рўйхатига киритилиши акцияларнинг 11 фоизга пасайишига олиб келди

“Xiaomi”нинг АҚШ қора рўйхатига киритилиши акцияларнинг 11 фоизга пасайишига олиб келди

Хитойнинг “Xiaomi” смартфон ишлаб чиқарувчи компанияси акциялари АҚШ қора рўйхати сабаб кескин тушиб кетди. Бу ҳақда Гонконг фонд биржаси маълумотларига асосланиб ТАСС хабар бермоқда.

Хабарга кўра, савдолар очилишида компаниянинг қимматли қоғозлари 11,18 фоизга арзонлашган.

Маълум қилинишича, АҚШ маъмурияти тўққизта Хитой компанияси, шу жумладан, смартфон ишлаб чиқарувчи “Xiaomi” компаниясини ҳарбийлар билан алоқалари туфайли америкалик инвесторлар учун тақиқланганлар рўйхатига киритган.

Аввалроқ АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп 2021 йил 11 январдан Америка фуқаролари ва компанияларига Хитой армияси билан боғлиқ фирмаларнинг қимматли қоғозларини сотиб олишни тақиқловчи фармонни имзолади. Трампнинг сўзларига кўра, бундай компаниялар маблағларни йиғади ва ўз акцияларини акциялар индексларига киритиш учун ариза топширади, шундан сўнг маблағлар ХХР ҳарбий-саноат комплексига юборилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!