“Xiaomi” капиталлашуви биринчи марта 100 миллиард доллардан ошди

“Xiaomi” капиталлашуви биринчи марта 100 миллиард доллардан ошди

Хитойнинг “Xiaomi” электрон ва маиший буюмлар ишлаб чиқарувчи компанияси капиталлашуви ўз тарихида биринчи марта 100 миллиард доллардан ошди, деб ёзди РИА Новости.

23 декабрь, чоршанба куни бўлиб ўтган савдолар натижасида компаниянинг Гонконг фонд биржасидаги акциялари 7,6% га ўсди ва ҳар бир аксия учун 4,1 долларни ташкил этди. Натижада компаниянинг капиталлашуви 103 миллиард долларга етди.

2020 йил август ойида “Xiaomi” актсиялари сентябр ойидан бошлаб “Hang Seng” индексига киритилиши тўғрисида эълон қилингандан сўнг акцсиялар кўрсаткичлари кескин ўзгариб кетди. Ўшандан бери актсиялар қиймати икки бараварга ошди.

“Xiaomi” 2010 йилда ташкил этилган. Компания смартфонлар, планшетлар, шунингдек, ақлли уй маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!