Xiaomi эртагаёқ тақдим этаётган Redmi X флагманининг нархи ва хусусиятлари маълум бўлди!

Xiaomi эртагаёқ тақдим этаётган Redmi X флагманининг нархи ва хусусиятлари маълум бўлди!

Хитойча Apple ҳамёнбоп смартфонлар туркумидаги Redmi X флагманининг тақдимот кунини ҳали январнинг охиридаёқ расман айтган эди. Аммо кейинчалик бу модел ёнғоқчақар Redmi Note 7 ва бошқа гаджетлар ҳақидаги хабарларнинг соясида қолиб кетган .

Xiaomi ўша расмий таклифномасида маълум қилган маълумотлар унинг 15 февралда расман намойиш этилиши ва унинг экрани дактилоскопли илк Redmi смартфони эканлигидир. Энди эса iGeekPhone ресурси унинг кутилаётган техник хусусиятларини эълон қилди.

Унга кўра, Redmi X ҳали яқиндагина тақдим қилинган Snapdragon 712 процессори базасида ишлайди. Хотира ҳажмига келсак, бу смартфон 4/64 гигабайтликдан 8/256 гигабайтликкача конфигурацияларда тақдим этилади.

Redmi X нинг асосий ўзига хосликларидан бири уч модулли (48, 20 ва 8 МПлик) бош камерасидир. Бундан ташқари, мазкур смартфон селфи ишқибозлари учун ҳам ажойиб совға бўла олади. Ушбу девайснинг 6,6 дюймлик экранидаги томчисимон кемтик да нақ 20 ва 8 мегапикселлик сенсорлардан иборат қўшалоқ олд камера жойлашган!

Смартфоннинг аккумулятори 4500 мА/соатлик ток сиғимига эга ва у 27 ваттлик технология асосида тезкор қувватлана олади. Дастлабки маълумотларга кўра, Redmi X моделининг нархи 222 доллардан бошланади.

Manba: terabayt. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!