Хет-трикка эришган Ҳарри Кейн Англия—Панама учрашувининг энг яхши ўйинчиси бўлди

Хет-трикка эришган Ҳарри Кейн Англия—Панама учрашувининг энг яхши ўйинчиси бўлди

Ҳарри Панама билан учрашувда 3 та гол уриб, хет-трик қайд этди. Голларидан 2 тасини пенальтидан киритган бўлса, яна бири йўл-йўлакай Панама ўйинчисига тегган ҳолда дарвозадан жой олди. Бу орқали Кейн ЖЧ—2018 тўпурарлари пойгасида пешқадам бўлиб олди. Унинг ҳисобида эндиликда 5 та гол бор. Кейндан кейинги ўринларда 4 тадан гол билан Криштиану Роналду ҳамда Ромелу Лукаку бормоқда.

Англия эса мазкур ғалабадан сўнг муддатидан аввал кейинги босқичга чиқди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!