Хавотир ва тушкунликка сабаб бўлувчи маҳсулотлар

Хавотир ва тушкунликка сабаб бўлувчи маҳсулотлар

Россиялик шифокор ва диетолог Михаил Гинзбург тез-тез истеъмол қилиниши тушкунлик ва хавотирга сабаб бўлувчи маҳсулотларни санаб ўтди. У айниқса, шакарни ва таркибида шакар бўлган маҳсулотлар – конфетлар, торт ва пишириқларни ажратиб кўрсатди.

«Одамлар, албатта, ширинлик еб, миям ёришди, деб ўйлайди, лекин аслида инсоннинг мияси ўз-ўзидан яхши ишласа, унга шакар кўринишидаги қўшимча стимулятор керак эмас», деди у.

Бундан ташқари, тушкунликка нейро-яллиғланиш ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ўз навбатида, уни нон, картошка ва гуруч келтириб чиқариши мумкин, чунки бу маҳсулотлар қондаги шакар миқдорини тезда оширади.

Диетолог сўзларига кўра, бу маҳсулотларни тановул қилгандан кейин янада кўпроқ овқат ейишни хоҳлайсиз. Инсон миясида мукофотлаш тизими ҳам ўзгаради. Бу эса овқатдан завқланишга, унинг йўқлигида эса тушкунликка олиб келади.

«Транс ёғлар (маргарин, кунгабоқар мойи, колбаса, сарделкалар) миядаги қон томирлари фаолияти бузилиши эҳтимолини оширади, бу эса депрессив касалликларга олиб келиши мумкин», деди Гинзбург.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!